18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан “Вазирлик тизимида олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вазирлик мутассадилари, олий ва ўрта-махсус таълим тизимидаги мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот фаолиятини тизимли тарзда ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини ташкил этишни йўлга қўйиш ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича ташкил этилаётган амалий ишлар муҳокамаси анжуман кун тартибида кўрилган энг муҳим масалалардан бўлди.

Конференция давомида журналистлар вазирлик раҳбариятидан мавзу бўйича энг сўнгги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни олишди.