Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳукумат томонидан умумтаълим мактабларини замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш учун 2016-2017 йилларда 80 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Мазкур маблағлар республикадаги 3,9 мингдан зиёд мактаблардаги информатика ва хорижий тиллар бўйича таълим сифатини юксалтиришга кўмаклашувчи мультимедиа асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланади. Жорий йилнинг ўзида 1,6 мингта мактаб компьютер ва электрон доскалар билан таъминланади.