Реп ижрочи Канье Уэст қарзини тўлай олиши учун пул йиғилмоқда

Маданият 18 Февраль 2016 2537

АҚШлик реп ижрочи Канье Уэст 53 млн долларлик қарзини тўлай олмаётгани учун унга пул йиғилмоқда. Пулларни GoFundMe сайтига ўтказиш мумкин. Айни вақтда 3,5 минг доллар йиғилган.

Аввалроқ Уэст ўзининг твиттерида 53 млн доллар қарзи борлиги ва Facebook асосчиси Марк Цукербергга "замонамизнинг ва барча вақтларнинг энг буюк артисти" сифатида унга 1 млрд доллар инвестиция қилиш илтимоси билан мурожаат қилган.

Пул йиғилаётган сайт саҳифасида репчи фанатлари ўз кумирларига ёрдам беришни сўрашмоқда. "Унинг 53 млн доллар қарзи бор ва кўринишича, у жуда муҳтожлик сезаётган маблағни Цукербергдан оладиганга ўхшамайди", дейилмоқда хабарда.

Уэстнинг ҳамкасби, яна бир реп ижрочи The Game унга 10 млн доллар беришни таклиф қилди. Бу ҳақда The Source нашри хабар бермоқда. "Мен Марк Цукерберг эмасман, бироқ менда, агар у Дубайга келиб, биз билан парашютдан сакраса, унинг ғояларига инвестиция қилишга 10 млн доллар бор", деб ёзди ўз твиттерида The Game. У
ўйлаб кўриш учун Уэстга бир соат вақт берди. Бироқ The Game жавоб олган-олмагани номаълум.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар