17 февраль куни АҚШ президентлигига номзод Жеб Буш ўз твиттерида "Америка" сўзи ва "Губернатор Жеб Буш" гравировкаси туширилган пистолет суратини жойлаштирди.

Бу қурол гўёки АҚШнинг моҳиятига айланганини таъкидловчи твит ОАВ ва интернет фойдаланувчиларига қутқу солган ва уларнинг ҳиссиётларини жунбишга келтирган.

Блогерлар шу ондаёқ Американинг бошқа тимсоллари - фастфуд, Oreo печеньеси, Жорж Буш, итларни чизаётган рассом ва "Юлдузлар жанги: кучлар уйғониши" фильмидаги жангчиларни таклиф қилишди.

Флэшмобга бошқа давлат фойдаланувчилари ҳам қўшилишди.

Айрим блогерлар анча қалтисроқ ҳазил қилишди - масалан, Бушнинг сўзларини "Қуролни яхши кўрмаган одам, АҚШни ҳам яхши кўрмайди" дея тескари маънони ҳосил қилишди.

Бушга яна ўз чиқиши вақтида аудиторияга "Марҳамат, қарсак чалинг" деганини эслатишди.

Шунга қарамай интернетнинг барча фойдаланувчилари ҳам сиёсатчининг бу твитини кулгили деб топишмади. Масалан, актриса Бетт Мидлер АҚШ президентлигига номзоднинг бу твитида мамлакатдаги кўпдан-кўп қотилликлар сабабини кўргани ҳақида ёзган.

Таниқли режиссёр Майкл Мур эса "Бундай Американи Жеб Буш ўзида қолдириши мумкинлиги" ҳақида фикр қолдирган.

Эдвард Сноуден эса Бушга ўз аккаунтини ўчиришни маслаҳат қилган.

Буш айни вақтда "қурол муаммоси" ҳақида тўғридан-тўғри гапираётган камдан-кам кишилардан бири экани ҳақида ҳам ёзишган.

Бушнинг бу иши ва бу иш атрофидаги муҳокамалар газеталарга чиқиб кетган.

ОАВ Бушнинг тўппончаси Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашистларни қурол-яроқ билан таъминлаган Бельгия компанияси FN Herstal`нинг АҚШдаги бўлими FN America томонидан тайёрланганига урғу қаратган.