Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа ФИФА президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонишига ишонишини айтиб ўтди. Бу ҳақда World Football Insider нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотга кўра, шайх президентлик сайловларидан ўз номзодини олиб ташлаши ҳақидаги хабарларни инкор этган. Шайхнинг сайловолди кампанияси вакиллари уни ФИФА президентлиги учун сайловларда фаворит санашмоқда.

Шайх Салмон ФИФА раҳбарлиги учун сайловларда ОФКнинг 46 ва Африканинг 54та федерациялари айнан унга овоз беришига умид қилмоқда. Шунингдек у КОНКАКАФ ва Шарқий Европанинг бир қатор давлатларидан яна қўшимча 35та овоз тўплашига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Салмондан ташқари УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али ва ФИФА собиқ Бош котиби ўринбосари Жером Шампань ҳам сайловларда иштирок этади.

ФИФА президентлиги учун сайловлар 26 февраль куни бўлиб ўтади.

ОФК шайх Салмонни ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлаши ҳақида расман маълум қилди