Швеция қочқинларни круиз лайнерида жойлаштирмоқчи

Жаҳон 18 Февраль 2016 1529

Швеция миграция агентлиги US Shipmanagers чартер компанияси билан Болтиқ денгизига Ocean Gala круиз лайнерини транспортировкалашга келишиб олди. Кема Швециянинг портларидан бирида боғлаб қўйилади ва қочқинлар учун бошпанага айлантирилади. Бу ҳақда 18 февралда The Telegraph нашри хабар берди.

"Мен жуда мамнунман. Биз тайёр бўлиб, одамларга бошпана бера олмайдиган вазиятга тушиб қолмаймиз", деб айтди Миграция агентлигининг жойлаштириш бўлими бошлиғи Уиллис Аберг.

Айни вақтда қочқинлар учун баҳоргача янги жой топиб бериш агентликнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Баҳорда "ўлик" мавсумда юзлаб меҳмонхона ва лагерлар билан қочқинларни жойлаштириш бўйича тузилган шартномалар муддати якунига етади.

Агентлик, шунингдек, муҳожирлар кўплаб келишидан хавотирланмоқда, ҳозирча улар камроқ сонда келмоқда. Ноябрда Швеция ҳафтасига 10 минг одам қабул қилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони ҳафтасига 700 кишига тушиб кетган.

1790 кишилик кемани Стокгольмдан шимолда жойлашган Хернёсанд шаҳри портига боғлаш режалаштирилмоқда. Бу кема ўтган йилдан бери куризлар учун ишлатилмайди. Ўшандан бери лайнер Францияда турган ва сувдаги меҳмонхона сифатида ишлатилган.

Allehanda газетасининг маълумотларига кўра, маҳаллий ҳокимият Хернёсанд портидан фойдаланишга қарши чиқмоқда. "Кема қурилиш учун рухсат олинмагунча ва атроф-муҳит ҳолатига баҳо берилмагунча, портда бир йилга боғлаб қўйила олмайди", деб айтди шаҳар ҳокимияти раиси.

Миграция агентлиги ходими Абергнинг айтишича, мос порт топиш ва шаҳар раҳбарияти билан келишиш чартер агентлигининг вазифасидир. Агар порт икки ой ичида топилмаса, лайнердан фойдаланиш бўйича шартнома бекор қилинади.

2015 йилда аҳолиси 9,8 млн кишини ташкил қилувчи Швецияга 163 мингга яқин қочқин келган. Қочқинларнинг кўпчилигини сурияликлар ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар