2015 йилда Хитой ҳуқуқ-тартибот муассасалари сайъ-ҳаракатлари натижасида мамлакатда 102,5 тонна турли хилдаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Бу ҳақда 18 февралда Хитойнинг Гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашувчи давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари Лю Юэцзинь Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги вакиллари билан ўтган матбуот-анжуманида маълум қилди.

2015 йил натижаларига кўра, Хитойда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш билан боғлиқ 165 мингта жиноий иш тергов қилинган, бу фаолият билан шуғулланишда гумон қилиниб 194 минг шахс ҳибсга олинган, 102,5 минг тонна турли хилдаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Бу кўрсаткичлар 2014 йилга нисбатан мос равишда 13,2 фоиз, 15 фоиз ва 48,7 фоиз кўпроқни ташкил қилган.

Статистик маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан 8,7 тонна марихуана ва гашиш, 8,8 тонна героин, 12 тонна метамфетамин ва 97,7 кг кокаин мосадара қилинган.