«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ нимчорак финалида «Рома»га қарши кечган ўйиндан (2:0) кейин журналистлар билан гаплашди.

«Криштиану Роналду ўйинда гол ура олганидан жуда хурсанд. Мухлислар ундан гол кутишади ва у бугун бу ишни уддалади. Биз у кўрсатган ўйиндан мамнунмиз.

Биринчи бўлим оғир кечди, аммо биз танаффусдан кейин ўйинимизни кучайтирдик. Сафардаги ўйинларда бизга ижобий натижа кераклиги ҳақида ўйламадим, аммо бугун биз бошқа сафар баҳсларимизга нисбатан яхши ҳаракат қилдик.

«Рома» пенальти тепиши керак эдими? Мен бу вазиятни кўрмадим. Ўйин қийин кечди, айниқса, биринчи бўлим, аммо биз иккита гол урдик ва янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. «Рома» ҳам хавфли вазиятлар ярата олди.

Сафарда урилган иккита гол жуда муҳим. Лекин тўқнашув тақдири ҳали ҳал бўлмади, бу футбол, унда ҳар нарса рўй бериши мумкин.

Айрим ўйинчилар натижа келтираётган бўлишса-да, мен учун муҳими - жамоа.

Чемпионлар лигаси финали дейсизми? Бунгача узоқ йўл бор. Аввал жавоб ўйинини ўтказишимиз керак. Мен эса футболчиларнинг иштиёқидан хурсандман», – дейди Зидан.