“Cinema servis” ижодий жамоаси “Бўйноқ” номли мультипликацион фильм бўйича ишлар якунланиб қолгани ҳақида маълум қилди. Мультфильм “Бўйноқ” лақабли жасур, қўрқмас ва курашувчан посбон ит ҳақида.

Мультқаҳрамон янги хонадонга келиб, ҳовли ва уй жониворларини ҳимоя қилиш асносида турли саргузаштлар бошдан кечиради. Бундан ташқари асарда Рустам исмли болакай, мушук – бароқвой ва бўрилар образлари ҳам мавжуд.

Қизиқарли сюжетларга бой бўлган мультфильм бир йил мобайнида тайёрланган.

Мазкур ижодий жамоа “Самовий меҳмон”, “Тошбақа”, “Меҳр ва Суҳайл”, “Ақлтой” сингари мультипликацион фильмларни ҳам ишлаб чиқарган.