АҚШда авиайўловчиларни Эбола вируси чақирган касаллик мавжудлигини аниқлаш учун текшириш ишлари тўхтатилди

Жаҳон 19 Февраль 2016 825

АҚШ ҳукумати Ғарбий Африкадан учиб келган авиайўловчиларни Эбола вируси чақирган касалликнинг (ЭБЧК) мавжудлигини аниқлашга текширишни тўхтатди. Бу ҳақда 18 февралда АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси бўйича федерал марказлари хабарида маълум қилинди.

"2016 йил 19 февралдан АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси бўйича федерал марказлари ва Миллий хавфсизлик вазирлиги Гвинеяни ЭБЧКдан жабр кўрган давлатлар рўйхатидан чиқарди. Гвинея ЭБЧКдан жабр кўрган давлатлардан охиргиси эди", деб айтилмоқда баёнотда.

Аввалроқ Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либериядан келган авиайўловчилар АҚШ аэропортларида вируснинг мавжудлигига махсус текширувдан ўтганлар.

АҚШ миллий хавфсизлик вазири Жей Жонсоннинг айтишича, шу тариқа АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси бўйича федерал марказлари Ғарбий Африкани Эболадан холи ҳудуд деб эълон қилди. Жонсоннинг таъкидлашича, бундай текширувлар киритилгандан кейин охирги 16 ой давомида миллий хавфсизлик вазирлиги мутахассислари Эбола авж олган давлатлардан келган 42 мингдан кўпроқ одамни текширувдан ўтказган. Бу текширувлар доирасида йўловчиларнинг тана ҳарорати ўлчанган ва касаллик аломатларининг мавжудлигига сўровнома ўтказилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра кўра, Эбола вируси эпидемияси оқибатида Ғарбий Африкада 28600 киши касалланган, улардан 11300 нафари вафот этган. Кўпчилик қурбонлар Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерияга тўғри келган. Декабрь охирида ЖССТ Гвинея Эбола вируси тарқалишини тўлиқ тўхтатишга муваффақ бўлганини эълон қилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13257 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20645 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10309 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11133 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38203 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52211 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 662 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 512 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 2550 Спорт
Кўпроқ янгиликлар