18 февраль куни Европа лигасининг 1/16 босқичида Даниянинг «Мидтьюлланд» жамоаси Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасини қабул қилди ва кичик сенсация амалга оширди.

Ўйинда якунида мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Учрашувда дастлаб ҳисобни Мемфис Депай очди. Бўлим якунида эса Систо мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Онуачу ўз жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» ўзидан кучсиз саналган рақибга мағлуб бўлиб қайтди.

Жавоб учрашуви 25 февраль куни «Олд Траффорд»да ўтказилади.

Европа лигаси, 1/16 финал

Мидтьюлланд — Манчестер Юнайтед 2:1
Голлар: Систо, 44, Онуачу, 77 — Депай, 37
Мидтьюлланд: Андерсен — Ромер, Бодаров, Хансен, Новак — Кадлец (Ройер, 85), Ольссон, Спарв, Хассан (Урена, 67), Систо — Пушич (Онуачу, 60)
Манчестер Юнайтед: Ромеро — Лав, Макнейр, Смоллинг, Блинд — Каррик, Эррера (Шнейдерлин, 72) — Лингард, Мата (Перейра, 78), Депай — Мартиаль
Огоҳлантиришлар: Лав, Лингард, Смоллинг.