Football Leaks нашри маълумотига кўра «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида телекоммуникация соҳасидаги Mobily компаниясининг рекламасига тушгани эвазига 1,1 млн евро миқдорида ҳақ олган.

«Саудияликлар 2013 йилда атиги тўрт ярим соат давом этган, 2та реклама учун ўтказилган фотосессия эвазига португалиялик ҳужумчига 1,1 млн евро тўлаган, дейилади хабарда.

У Саудияга сафари вақтида маҳаллий мухлислар билан учрашиб, уларга имзо тарқатган ҳамда ижтимоий тармоқларда 2та роликни реклама қилган.

Маълумот учун, ўтган йили 31 ёшли ҳужумчи ўндан ортиқ реклама агентликлари билан шартнома тузиб, қарийб 30 млн евро ишлаб олган.