Москванинг "Локомотив" футбол клуби ўзининг яримҳимоячиси Дмитрий Тарасовни Россия президенти Владимир Путин расми туширилган футболкани кўрсатгани учун 300 минг еврога жарима солди ва футболчини февралда олиши мумкин бўлган барча бонуслардан маҳрум этди. Клуб, шунингдек, агар УЕФА томонидан клубга жрима солингудек бўлса, унда бу қиймат футболчининг ойлигидан ушлаб қолиниши вариантини ҳам кўрмоқда. Бу ҳақда ўзининг клубдаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Р-Спорт нашри маълум қилди.

Тарасов Европа лигасининг 1/16 босқичида Туркиянинг "Фенербахче" клубига қарши учрашувдан кейин Путин сурати туширилган футболкани намойиш қилгани учун жаримага тортилди ва узоқ муддатли дисквалификация олиши мумкин.

Икки клуб ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февралда Москвада бўлиб ўтади.