Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти жамоанинг маош тизимини оптималлаштиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Daily Mirror.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» жамоа футболчиларининг ойликларини 25 фоизга пасайтириш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Мазкур чора-тадбирлар жамоанинг Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаган ҳолатида, кўриладиган молиявий зарар ўрнини қоплаш мақсадида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Европа лигаси. «МЮ» сафарда «Мидтьюлланд»дан мағлуб бўлди

«МЮ» мураббийи УЕФА рейтингида 136-ўринда турган жамоага мағлуб бўлишни Мерфи қонунияти билан оқламоқчи бўлди