АҚШ президенти Барак Обама ўтган йил якунида Стэнли Кубоги финалида ғолиб бўлган «Чикаго» жамоаси хоккейчиларини Оқ уйга табриклади. Бу ҳақда МХЛ сайтида маълум қилинган.

«Чикаго» хоккейчилари Оқ уйдаги қабул маросимида иштирок этишган.

«Чикаго» жамоаси хўжайини Роки Уирц президентга жамоанинг махсус футболкасини топширган ва унга жамоанинг уй стадиони бўлмиш United Centre аренасидан доимийга жой банд қилиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Стэнли Кубоги финалида «Чикаго» 6та ўйин натижасига кўра «Тампу-Бэй» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.