Ўзбекистон ТИВда Исроил ва Қирғизистон элчилари қабул қилинди

Ўзбекистон 19 Февраль 2016 1529

2016 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Исроилнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Кармела Шамирни қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Исроил мулоқотлари масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шу куни вазирликда Қирғизистон республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эмилбек Узакбаев билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қирғизистон икки томонлама муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Кўпроқ янгиликлар