Мельбрун университети тадқиқотчилари тобора оммалашиб бораётган палеодиета аслида акс таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди.

Палеодиета, (тош асри диетаси) - замонавий америкалик диетологлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, овқатланишга янгича ёндашувни тарғиб қилади. 10 минг йил аввал ниҳоясига етган ва 2,5 миллион йил давом этган тош асри даври одамларининг тахминий овқатланиш тартибига асосланиб, ўсимлик ва ҳайвонларни истеъмол қилишни назарда тутади.

Замонавий палеодиета бўйича балиқ, гўшт ва ўсимлик билан озиқланган парранда гўштлари, сабзавотлар, мевалар, илдиз ва ёнғоқлар мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга донли ва дуккакли ўсимликларни, сут маҳсулотларини, шакар ва қайта ишланган ёғлар истеъмоли тавсия қилинмайди.

Бироқ бу диетанинг фойдаси тасдиқланмаган.

Nutrition and Diabetes журналида нашр этилган тадқиқотда олимлар ўта ёғли ва пастуглеводли диета семизликка ва саломатликнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигини исботлашди. Бир гуруҳ сичқонларни палеодиета асосида, иккинчи гуруҳни одатий овқатлар билан боқишган. Иккала гуруҳ ҳам меъёрдан ортиқ семиз сичқонлар бўлган. 8 ҳафтадан сўнг “палеодиетачи” сичқонларнинг вазни 15 фоизга ошган, глюкозани қабул қилолмай қолганлар ва инсулин даражаси кўтарилган.

Тадқиқот муаллифи Соф Адрикопоулос ортиқча ваздан азият чекувчи ва кам ҳаракат ҳаёт тарзини кечирувчи одамларга бу диета умуман тўғри келмаслигини айтди.