Роналду УЕФА талқини бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Спорт 19 Февраль 2016 1914

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА талқини бўйича жорий ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақида ташкилот расмий сайти хабар берган.

Хабар қилинишича, португалиялик ушбу футболчи ўтказилган сўровномада 41 фоиз овоз тўплаган ҳолда «Бенфика» ҳужумчиси Жонас, «Вольфсбург» яримҳимоячиси Юлиан Дракслер ҳамда «ПСЖ» дарвозабони Кевин Траппни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Рома»га қарши нимчорак финал доирасида 16 февраль куни ўтган ўйинда (2:0) битта голга муаллифлик қилганди.

Роналду жорий мавсум ЕЧЛнинг 7 ўйинида 12та гол уриб, 3та голли узатма муаллифи бўлган.

Кўпроқ янгиликлар