Шакарни мунтазам ва хаддан зиёд истеъмол қилиш инсон миясига доимий стрессдек салбий таъсир кўрсатади. Ҳиндистондаги Миллий институт ва Янги Жанубий Уэлсьс (Австралия) университетининг олимлари мазкур хулосага келишди. Бу ҳақида National Geographic хабар берди.

Улар ўз тадқиқотлари мобайнида ёшликда олинган кучли стресс келгусида руҳий касалликлар хавфини ошириши тўғрисидаги аввалдан маълум бўлган ҳақиқатни текширувдан ўтказишди. Бу ҳолат стресс натижасида миянинг айрим қатлами фаолияти ўзгариб, ишдан чиқишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, олимлар кўп ширинликлар ейиш одати миянинг ривожланишига қай даражада таъсир кўрсатишини ўрганишга қарор қилишди.

Лабораторияда янги туғилган каламушлар билан тажриба ўтказилди. Ҳайвонлар икки гуруҳга, ҳар бир гуруҳ яна иккитадан гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ ўн кун давомида стресс таъсири остида катта бўлди, иккинчи гуруҳни эса бу вақт мобайнида ҳеч нарса безовта қилмади. Иккала ҳолатда ҳам, жониворларнинг ярми шакар билан боқилди. Қолган қисми эса чегараланган миқдорда истеъмол қилди.

15 ҳафтадан сўнг тажриба шуни кўрсатдики, стрессга тушмаган, лекин шакар билан озиқланган каламушларда ҳам худди ёшлигида оғир кунларни бошдан ўтказгандек стресс ҳолати кузатилди. Энг ёмон кўрсаткични “стресс+шакар” гуруҳидаги каламушлар қайд этди. Одатий шароит ва парҳезда ўсган жониворлар эса бошқаларига нисбатан анча соғломроқ деб топилди.

Мия ўзгариши натижасида олимлар кортизол – “стресс гармони” отилиб чиқишини тадқиқ қилишди. Унинг юқори даражага кўтарилиши оқибатида, хотира ва фикрлаш вазифалари ишдан чиқмагунича, асаб ҳужайралари кўпроқ нобуд бўлади.

Олимлар ўтказилган тажриба орқали барча ота-оналарга қуйидаги фойдали маслаҳат беришади: фарзандларингиз овқатланиш тарзига жиддий эътибор беринг, акс ҳолда, шакарнинг кўп миқдордаги истеъмоли миянинг келгусидаги фаолиятига таъсир кўрсатади.