Сурия ҳукумат армияси террорчиларга қарши Собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган 9К52 "Луна-М" ракета мажмуасини қўллай бошлади. Авваллари бу мажмуа Сурия миллий қўшинларининг ракета кучларининг асосини ташкил қилган.

Собиқ иттифоқ бу мажмуани Сурияга 1970-йиллардан бошлаб етказиб бера бошлаган. Сурияликлар бу шиддатли қуролни ўзлаштириб олганлар ва 1973 йилдаги октябрь урушидаёқ Исроилга қарши қўллаган.

Ўша урушдан кейин бу мажмуалар бошқа қўлланмаган. Уларнинг ўрнига 9К79 "Точка" и 9К72 "Эльбрус" мажмуалари қўлланган. Энди эса, кўринишича, Сурия армияси душманни йўқ қилишнинг синалган усулига қайтишга қарор қилганга ўхшайди. Интернетда бунинг фотоисботлари ҳам пайдо бўлди.

9К52 "Луна-М" мажмуасининг отиш узоқлиги 70 км ни ташкил қилади. 2,5 тонналик бошқарилмайдиган ракета етарлича аниқлик билан ажрала олмайди, жанговар каллаги ҳам нишондан 700 метргача оғиши мумкин. Бироқ агар у нишонга тегса, душманга катта талофат етказиши муқаррар.

Мисол учун, 200 кг лик жанговар каллак душманларга 15 мингтагача осколкалар ёғдириши мумкин. Ракетанинг кассетали жанговар қисми янадаям хавфлироқ ҳисобланади, у 42 та 7,5 кг лик осколка-фугас жанговар ўқ-дорини ўз ичига олади.

Мажмуанинг ракета учириш қурилмаси ЗИЛ-135ЛМ автомобили шассисига ўрнатилган. Мажмуага 5 киши хизмат кўрсатади.

Фаол жанглар бошланишигача Сурия армияси бундай мажмуадан 18 тасига ва бир неча ўн дона соз ҳолдаги ракеталарга эга бўлган.

Экспертларнинг фикрича, бу ракета мажмуасини замонавий қуроллар қаторига киритиб бўлмайди, бироқ ундан моҳирлик билан фойдаланилса, жуда самарали бўлиши мумкин.