"Туркманнефть" Каспийда янги конларни ўзлаштириш бўйича режаларни амалга оширмоқчи

Жаҳон 19 Февраль 2016 1288

Туркманистоннинг "Туркманнефть" давлат концерни Каспий денгизининг туркман секторида янги конларни ўзлаштириш бўйича режаларни амалга оширмоқчи. Бу ҳудуд катта углеводород захираларига бой, дейилмоқда Туркманистон нефть ва газ вазирлиги берган хабарда.

"Туркманистон нефть-газ соҳасида тарихда биринчи марта нефтчилар углеводородларнинг денгиз захираларини ўзлаштириш бўйича илк қадамларни қўймоқда", дейилмоқда хабарда.

"Шимолий Гўтурдепе" ва "Алтигуи" конларида 10 та бурғилаш қурилмалари ёрдамида чуқур бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Бурғилаш ишларининг натижалари бу конларнинг катта истиқболга эгалигидан дарак бермоқда.

"Туркманнефть" бу конларда горизонтал ва қия йўналган қудуқларни бурғилаш бўйича ишларни бошлаб юборди.

2015 йилда денгиз қудуғининг муваффақиятли тикланиши натижасида 4 минг метрдан кўпроқ чуқурликда янги нефть қатламлари очилди. Бу ерда кунига 250 тонна нефть берувчи кучли нефть фаввораси олинган, бу концерн томонидан фойдаланиладиган конлардаги ўртача кўрсаткичлардан бир неча баробар кўпроқни ташкил қилади.

Каспий денгизининг туркман шельфи захиралари 12 млрд тонна нефть ва 6,5 трлн куб метр газга баҳоланади. Ўрта ва катта чуқурликлардаги ҳудудлар халқаро тендерга қўйилган.

Айни вақтда "Туркманнефть" томонидан 30 га яқин кондан фойдаланилади, улар турли ўзлаштириш босқичларида бўлган 600 дан кўпроқ нефть, нефть-газ ва газ қатламларини ўз ичига олади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар