Зоҳиршоҳ Жўраев: “Бизда шоу-бизнес деган оламнинг ўзи йўқ”

Маданият 19 Февраль 2016 4856

Ўзбек санъатининг забардаст вакили, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг фарзанди Зоҳиршоҳ Жўраев ўзбек эстрада оламида ўз ўрнини топишга интилаётган ёш хонандалардан бири. Акаси Шоҳжаҳон Жўраевдек таниқли ва фаол бўлмаса-да, у отасига муносиб бўлиш йўлида астойдил ҳаракат қилаяпти.

Зоҳиршоҳ Жўраев “Бекажон” газетасига берган интервьюсида ўзбек шоу-бизнес олами ҳақидаги саволга “Менимча, бизда шоу-бизнес деган оламнинг ўзи йўқ. Дунё даражасидаги шоу-бизнесга етишимизга анча бор. Орада фонограмма, клип олишдаги камчиликлар каби хатоларимиз ҳам бисёр. Сон кўп, сифат йўқ”, деб жавоб берди.

Шунингдек, суҳбат давомида санъаткорлар орасида танишлари бор экани, бироқ яқин дўсти йўқлигини айтиб, барчанинг ижодини кузатиб боришини таъкидлади.

Қўшиқчи ижодидаги бир муддатлик танаффус ҳақида ҳам гапирди: “Кунлар бўлди, санъатдан кўнглим совиди. Ўзимни кўп нарсадан чекладим. Санъатдан, оша-оғайни, танишлардан, турли “ўтириш”лардан ўзимни чекладим. Ҳаммамиз ҳам ғирромликдан “суғурталанмаганмиз”, адолатни баъзан топа олмаймиз. Бу—ҳаёт, кўникиб, тўғри хулоса чиқаришдан бошқа чорамиз йўқ. Бу ҳақиқатлар мени кўп ўйга толдирди. Алломалар сўзлари мағзини чақдим. Демак, биз курашиб яшашимиз, нима бўлса-да, ўз мақсадимизга эришишимиз керак экан...”

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар