Актёр Морган Фриман Ҳиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлашини айтди

Маданият 20 Февраль 2016 1535

АҚШлик таниқли актёр Морган Фриман Ҳиллари Клинтоннинг АҚШ президенти лавозимига номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. "Оскар" совриндори бўлган актёр бу ҳақда CNN телеканали эфирида айтиб ўтди.

Актёр Клинтонни ишонч билидиришга муносиб номзод эканлигини ва уни мамлакат президенти сифатида кўришни исташини айтди. Фриманнинг айтишича, Клинтоннинг сиёсий рақиблари у ҳақда турли бўҳтон маълумотларни тарқатиб, унинг обрўсини тўкишга уринмоқдалар. "Ўйлайманки, буларнинг барчаси уйдирма, бу бари сиёсий сафсата", деб таъкидлаб ўтди Фриман.

19 февралда овози АҚШда яхши таниш бўлган актёр Клинтоннинг ташвиқот ролигига овоз берди. Бу роликда Клинтоннинг хайрия фаолияти, Жанубий Каролина штатидаги жамоатчилик ишидаги иштироки, Алабама ва Техас штатларидаги ирқчиликка қарши сайъ-ҳаракатлари ҳақида сўзланган. Сиёсий шарҳловчиларнинг таъкидлашича, бу ролик ва Фриман томонидан ижобий баҳо Клинтонга АҚШнинг этник ва ирқий камчилигига мансуб бўлган сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашини олишига ёрдам бериши мумкин.

Клинтонга бу кўмак айниқса 20 февралда Невада штатида ва 27 февралда Жанубий Каролина штатида АҚШ Демократик партиясининг партия фаоллари йиғилишида жуда асқатиши мумкин. Невадада лотин америкалик сайловчилар, Жанубий Каролинада эса афроамерикалик сайловчилар кўпчиликни ташкил қилади.

Клинтондан ташқари, сайловолди пойгасида демократлар номидан Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс ҳам иштирок этмоқда. Демократик партиянинг сайловолди қурултойи 2016 йилнинг 25-28 июлида Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айнан шу қурултой натижаларига кўра партия номидан президентлик сайловларида иштирок этадиган расмий номзод номи эълон қилинади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30076 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42352 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158808 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45019 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 112 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 769 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 417 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1891 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 166 Спорт
Кўпроқ янгиликлар