Англия футбол ассоциацияси ижрочи директори Мартин Гленн премьер-лига ўйинларига қишки танаффус жорий қилишни илгари сурмоқда.

Функционернинг сўзларига кўра, бу Англия терма жамоасига ҳам, инглиз клубларига ҳам фойда келтиради. Шу билан бирга ҳозирда бу борада ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти.

«Премьер-лига ўйинларида ҳам қишки танаффус бўлишини истардим. Ўйлашимча, бу Англия терма жамоаси учун ҳам, инглиз клублари учун ҳам яхши бўларди. Улар ўзларининг ўйинлари чиқмаётган тақдирда, бу вақт ичида қандайдир ўзгаришларни амалга ошириш имкониятига эга бўлишарди», – дея Гленннинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian.