АҚШ хавфсизлик кенгаши ваколатли ҳукумат идораларга смартфонлар ҳимоясини бузиб кириш воситаларини топиш вазифасини қўйган, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Маълум қилинишича, смартфонлар, жумладан iPhone’лар ҳимоясини четлаб ўтишни ўрганиш вазифаси ўтган йилнинг охирида турли ҳукумат идораларининг йиғилишида қўйилган эди. Бундан агентлик матбуот хизмати ихтиёрига тушган махфий меморандум дарак бермоқда.

Apple компанияси раҳбари Тим Кук ҳукуматнинг бундай ҳаракатлари мижозлар хавфсизлигига раҳна солиши мумкинлигидан норозилик билдирди.