"Милан" жамоаси президенти Сильвио Берлускони Жанлуижжи Доннарумманинг сотилмаслигини такрорлади.

"У ажойиб йигитча. Унинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги аъло даражада. Қолаверса унда ўзига хос характер бор. Ўйлайманки, у "Милан"нинг навбатдаги рамзи бўлади.

16 ёшида у барчани ҳайрон қолдирди ва таклифлар бўлсада жамоани тарк этмаслигини билдирди. У кейинги 20 йил давомида "Милан" дарвозабони бўлиб қолади", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Mediaset Premium нашри.

Қайд этиш керакки, жорий мавсумда Доннарумма "Милан" сафида Италия А сериясининг 17 учрашувида иштирок этди ва 6та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бундан олдинроқ, унинг агенти Мино Райолa бу ёш футболчининг трансфер қиймати 170 млн еврони ташкил этиши ҳақида айтганди.