ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг қайд этишича, Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини ҳалол йўл билан қўлга киритган. У мундиалнинг бу давлатда ўтишини таъминлаш учун ўзи томонидан ҳеч қанақа жиноий жавобгарликка олиб келадиган ҳаракат содир этилмаганини таъкидлаган.

"Мен дунёда адолат ҳали ҳам борлигига ишончимни йўқотмадим. Мен жиноий жавобгарликка тортилишимга олиб келадиган ҳеч қанақа иш содир этмаганман. Ҳеч ким жаҳон чемпионати мезбонлигини сотиб ололмайди ҳам. Бу жараён олиймақом доираларда ҳал қилинади.

Мен ҳеч кимни ўлдирмадим, банкни ўмарганим йўқ, бировнинг пулини тортиб олмаганман ҳам", дейди Блаттер The Times нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Йозеф Блаттер ФИФА Ахлоқ қўмитаси томонидан 8 йилга футболдан четлаштирилган.

Блаттер: Қатарнинг ЖЧ-2022 мезбони бўлишини Франция ҳал қилган