Жиззахда ўғрилар гуруҳи қўлга олинди

Жамият 20 Февраль 2016 7315

Жиззах вилоятида яшовчи Илҳом Эргашев, Пўлат Нарзиқулов ва Хуршид Ботировдан иборат жиноий гуруҳ фош қилиниб, қилган жиноятлари учун жазога тортилди.

“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, ҳеч бир ишнинг бошини тутмаган, мўмай даромад илинжида бўлган уч йигит дастлаб, келишувга мувофиқ, тунда Ховос сигнализация ва алоқа дистанциясига қарашли 1,4 км узунликдаги умумий қиймати 804 минг сўмлик алоқа симларини, иккинчи бор эса 4 млн 858 минг сўмлик алоқа симларини қирқиб олиб, сотиб юборишган.

Текин, бироқ ноҳалол луқмага ўрганган жиноий гуруҳ келгуси сафар ўғрилик манзилини ўзгартириб, Жиззах тумани “Қаҳрамон” маҳалласидаги фуқаро Н.Дўстмуродовнинг қурилиши битмаган уйидан 840 минг сўмли пластик ромларни гумдон қилишади.

Суриштирув-тергов жараёнларида мазкур гуруҳ Жиззах туманида яна бир неча жиноятларни содир этгани аниқланган.

Кўпроқ янгиликлар