Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолик қилиши бўйича ўтказиладиган референдум санаси 20 февралда бўлиб ўтиши керак бўлган Вазирлар маҳкамасининг йиғилишидан кейин эълон қилинади, деб айтди Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

"Эртага мен Вазирлар маҳкамаси билан учрашаман, душанба куни парламентда чиқаман. Мен референдум санасини яқин орада эълон қиламан, бироқ одамларда барча далилларни эшитишлари учун етарлича вақт бўлишига ишонтира оламан", деб айтди Кэмерон.

Кэмероннинг айтишича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида қолиши-қолмаслиги бўйича ўтказиладиган кампанияларда тайёргарлик учун 4 ой вақт бўлади, шунинг учун референдум июнда бўлиб ўтиши эҳтимоли катта.