«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике футболчиларнинг пенальтидан фойдалана олмаётгани ҳақидаги саволга ўз фикрини билдириб ўтди.

– Фойдаланилмаётган пенальтилар борасида нима дея оласиз?

– Дарвозаларни худди регби дарвозаси каби катта қилиш керак. Жиддий айтадиган бўлсам, ўйинимизнинг бошқа жиҳатлари билан бирга пенальтилар серияси устида ҳам ишлашимиз керак.

– Жамоанинг эйфория ҳолати сизни безовта қилмаяптими?

– Агар мен буни жамоанинг ичида, кийиниш хонасида кўрганимда, бундан хавотир олардим, бундай ҳолат йўқ. Жамоамиз аниқ мақсадларга ўз эътиборини қаратган. Биз ўтган йилги натижаларни такрорлашга ҳаракат қиламиз. Хавотирли нарсани кўрмаяпман. Ўйинчилар ғалаба қозонишда давом этиш қийинлигини билишади, – дейди Луис Энрике.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада ҳужумчи Луис Суарес Испания чемпионатининг 16 турининг қолдирилиган ўйинида (3:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган «Спортинг Хихон»га қарши учрашув - таҳририят) пенальтидан гол ура олмади. Қолаверса, жамоанинг бошқа ҳужумчилари Месси ва Неймар ҳам охирги вақтдарда пенальтини хато бажаришни "одат қилишган". Хусусан, Месси ўзи охирги 16та пенальтисидан 7тасида гол ура олмаган.