Фарғона вилоят ҳуқуқ тартиботи органлари томонида “Тозалаш-антитеррор” тадбири чоғида Қўқонлик оғуфуруш йигитлар Қўқон бозорининг орқасида гиёҳвандлик моддасини пуллаётган вақтда қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу айбланувчилар Россия Федерациясида ҳудди шундай гиёҳвандлик моддаларини сотиш жинояти сабабли уч йил қамоқ муддатини ўтаган.

“Postda” нашрининг ёзишича, қўқонлик айбланувчилар аввалги жазодан тўғри хулоса чиқармаган ва Россиядан юртига қайтиб, жиноий ишларини давом эттиришган.

Тергов-суриштирув жараёнида жиноятчиларнинг барчаси аниқланиб, жазога тортилган.