Хитойдаги оммавий ахборот воситалари Хитой Компартияси йўналишидан чиқмасликлари ва воқеаларни "позитив" ёритишлари керак. "Жизминь жибао" газетаси ёзишича бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин фикр билдирган.

"Хитой компартияси бошқаруви остида бўлган барча ОАВ компартия хоҳиш ва таклифларини етказиши, партиянинг обрўсини ҳимоя қилиши керак", дейди ХХР раиси Хитой етакчи ОАВ штаб-квартираларига ташрифидан кейин.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ОАВи "Компартия сиёсий қарашлари ва партия мафкураси бўйича хабардорлигини ошириши керак".

"Мухбирлар Компартия сиёсати ва илгари сурилган таклифларни ёйишлари учун, журанилистлар ўртасида марксистча журналистикани ўрганиш рағбатлантирилиши керак", деб таъкидлайди Хитой раҳбари.

"ОАВ муаммолар ва ижтимоий касалликларга қарши чиқиб, яхшиликни тарқатиб, ёмонликни айбламоғи керак", - дейди Си Цзиньпин.

Хитой лидери ўз чиқишида баҳоловчи маълумотларни тайёрлашда аниқ фактлар ва объектив анализларни келтиришлар жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.