"Атлетико" жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне "Челси" билан музокараларни давом эттирмоқда. Don Balon нашри хабарига кўра, аргентиналик мутахассис ўзи истаган футболчилар харид қилиниши бўйича шарт бажарилиши эвазига "Челси" таклифини қабул қилади.

Хабарда айтилишича, Симеоне "Барселона"дан Иван Ракитич, "ПСЖ"дан Эдинсон Кавани, "Боруссия"дан Марко Ройсни ўзи билан Лондонга олиб ўтиш ниятида.

Қайд этилишича, у Ракитични 2014 йилдаёқ "Севилья"дан "Атлетико"га трансфер қилишга уриниб кўрганди.

Эслатиб ўтамиз, Симеоне "Челси"ни бошқариши мумкин бўлган 4 мутахассисдан бир сифатида кўрилмоқда (Сампаоли, Конте ва Аллегри). Айни вақтда "Челси"ни Моуриньонинг кетказилишидан кейин вақтинчаликка олиб келинган Гуус Хиддинк бошқариб турибди.