Сурия мухолифати ИШИДни мамлакат шимоли-шарқидан суриб чиқарди

Жаҳон 20 Февраль 2016 4927

Суриядаги мухолифат кучлари халқаро коалиция самолётлари ёрдамида ИШИД жангариларини мамлакат шимоли-шарқидаги Ал-Шадади шаҳридан суриб чиқарган.

Сурияда мухолифат кучларидан бири ҳисобланадиган Сурия демократик армияси бу шаҳарда ва унинг атрофидаги қишлоқларда назоратни қўлган олган.

Ал-Шадади ИШИД учун муҳим стратегик нуқталардан бири бўлгани айтилган. Жангарилар бу ерда логистик марказ ташкил қилишганди.

Бу шаҳар орқали Ироқнинг Мўсул ва Суриядаги Раққа шаҳарларига ёрдам кучлари ҳамда қурол-яроғ етказиб берилган.

Буюк Британиядаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия маркази"да қайд этилишича Ал-Шадади ИШИД учун жиддий йўқотиш бўлди.

Ал-Шададини олиш бўйича жанглар жорий ҳафтанинг пайшанба кунида бошланган. Ўша куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция шаҳар устига бомба ёғдиришни бошлаганди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, бу зарбаларнинг бир қисми шаҳарда тинч аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган ҳудудга тўғри келган. Бу ҳужум туфайли тинч аҳоли вакилларидан камида 15 киши ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар