Американиннг Yahoo! интернет компанияси ҳаридорлар аризасини ўрганиши учун инвестбанкирларни ишга жалб этди. Компаниянинг акциялари тушиб кетганидан норози сармоядорлар талаби билан Yahoo! бизнес сотувини амалга оширмоқчи.

Yahoo! компаниясининг раҳбарлар кенгаши ўзининг асосий фаолияти – интернет-бизнеси учун харидорлар қидиришга учта сармоядор банк - Goldman Sachs, JP Morgan ва PJT Partners`ни жалб этди. Бу ҳақида The Guardian 19 февраль куни хабар қилди.

Бундан ташқари, кенгашда компаниянинг стратегик ривожланиш турларини ўрганиб чиқувчи махсус қўмита тузилди. У Yahoo! интернет-бизнесининг хариди тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади.

Икки ҳафта аввал, компания бизнес ривожи бўйича турли стратегик алътернативаларни ўрганишини айтиб ўтган эди.

Маълум бўлишича, Yahoo! бош ижрочи директори Марисса Майер ишчиларни (15 фоизга яқин) оммавий бўшатиш ва Дубай, Милан, Мехико, Буэнос-Айрес ҳамда Мадриддаги қатор офис идораларни ёпиш жараёнини бошлаган. У бу каби ўзгаришлар компаниянинг даромадини ошириб, Yahoo! компаниясини мобиль дастурлар ва бошқа манфаатли лойиҳаларда жойланишига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, Майер Yahoo! интернет-бизнеси остида янги компания яратиб, уни Yahoo Japan ҳамда Alibaba Group`даги улушидан ажратиш ниятида. Yahoo! компаниясининг Alibaba`даги улуши 26 миллиард долларни ташкил қилади. Yahoo! компаниясининг бутун бозордаги қиймати эса – 28 млрд долларга баҳоланган.

Сўнгги йилларда Yahoo! компаниясининг молиявий кўрсаткичлари сезиларли даражада ёмонлашди. Асл даромад 2008 йилдаги 5,4 млрд. доллардан 2015 йилга келиб 4 млрд. долларга камайди. 2015 йилнинг тўққиз ойидаги даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 90 мартага қисқарди ва 81 миллион долларни ташкил этди.