АҚШнинг Мичиган штатида тартибсиз отишма содир бўлиб ўтди. Бу ҳақда WOOD TV эфирида маълум қилинган.

Полиция маълумотига кўра, йўлдаги машиналардан бирида ўт очилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу отишма туфайли 4 киши ҳалок бўлиб, 2 киши шифохонага ётқизилган.

Айни вақтда полициячилар ўт очган шахсни қидиришмоқда.