«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоа ўз етакчи футболчиларини қай тариқа қўлга киритгани ҳақида айтиб берди.

«Биз Месси бошқа жамоага йўл олса, бу ердагидан анча кўп маош олиши мумкинлигини биламиз. Бу гапни Неймар, Бускетс, Пике ёки Суарес билан ҳолда ҳам айтиш мумкин.

Айтишим керакки, Неймарда бизнинг жамоага келишдан олдин бошқа жамоалардан жуда жозибадор таклифлар бўлган. Суаресда ҳам.

Аммо уларнинг иккиси ҳам «Барселона»ни танлашди, чунки биз ўзимизга керакли футболчиларни қандай жалб қилишни биламиз. «Барселона» бу оддий клуб эмас.

Биз кўп нарсалар тўғрисида қайғурамиз. Бутун дунёдаги болаларга ғамхўрлик қилувчи UNICEF ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳаларида иштирок этамиз.

Буларнинг барчаси жамоада биз шунчаки оддий клуб эмаслигимизни кўрсатади. Жамоадаги муҳит ҳам шунга яраша бўлади. Биз одатдаги футбол клубларидан афзалроқмиз», – дейди Бартомеу.