Дамашқ яқинидаги Саид-Зайнаб ҳудудида содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 80 кишига етди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

200 дан кўпроқ одам жароҳат олган.

Маълум қилинишича, Дамашқда портлашнинг икки нафар бошқарувчиси қўлга олинган.

Аввалроқ 30 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.