Гуус Хиддинк: «Сити» кетма-кет мағлубиятларга кўнмайди, биз ҳушёр бўлишимиз керак»

Спорт 21 Февраль 2016 1497

«Челси» жамоаси бош мураббийи Гуус Хиддинк бугун Англия Кубогининг 1/8 финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган ўйин арафасида фикрларини билдириб ўтди.

У рақиб АПЛда кейинги 2 ўйинни ютқазгани ва шунинг учун кетма-кет учинчи ўйинда ҳам мағлубиятга рози бўлмаслиги учун олдиндаги ўйин ўта қийин кечиши кутилаётганини айтиб ўтди.

«Кейинги ўйинларда уларнинг иши юришмади. Лекин бу каби кучли жамоалар ҳамиша жангга чиқа олишади. Кучли жамоалар кетма-кет мағлубиятларга рози бўлишмайди. Шунинг учун бу ўйинда бизга осон бўлмаслиги тайин. Биз ҳушёр ҳаракат қилишимиз зарур.

Аган «Манчестер Сити» кўрсатаётган ўйинларга эътибор қаратсак, уларда тор ҳудудларда ҳам имкон топа оладиган моҳир футболчилар борлигини кўрамиз. Жамоа тўп назоратини қўлга олса, рақибни осонгина енгади.

Биз ҳам ўйинга таркибдаги сезиларли ўзгаришлар билан тушамиз. Биз Англия Кубогига ҳурмат билан муносабатдамиз, ҳар бир ўйинга жисмонан тайёр футболчилар туширилиши керак.

Мен Кубок ўйинларини ҳафтанинг ўртасида, Англия чемпионати ўйинларини эса ҳафтанинг дам олиш кунларида ўтказиш тарафдориман. Ярим финал ва финал ўйинларини дам олиш кунларига қўйишга эса қарши бўлмасдим.

Албатта ҳозир бизда Европадаги бошқа гранд жамоалардаги каби тиғиз график юзага келган. Фақат бир турнирда иштирок этувчи жамоаларда эса яхши имконият пайдо бўлган ва улар натижаларини яхшилашлари мумкин.

Фақат катта жамоалар ҳақида ўйламанг. Бундай клублар билан ўйнашга икки карра иштиёқ билан майдонга тушадиган бошқа жамоалар ҳам борлигини унутманг. Англия Кубоги шундай жамоаларга имкон берадиган ажойиб турнир», – дея қайд этади Хиддинк.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12023 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 25924 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46169 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47269 Lifestyle
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 840 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1482 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Ўзбекистонга олиб кириладиган бирламчи озиқ товарлари ва ем-хашак нархлари энди арзон бўлади
Туркияда сайёҳлар билан тўла бўлган автобус фалокатга учради 
13:59 1455 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар