Мануэль Пеллегрини: «Мен мухлисларимизга «Челси»га қарши ўйинимизга чипта олишни маслаҳат бермайман»

Спорт 21 Февраль 2016 4040

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Англия Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган «Челси»га қарши ўйини арафасида журналистларга интервью берди.

У икки жамоа ҳам ўйинга иккинчи таркибни туширишни режалаштиргани ҳақида айтган.

«Албатта, мен бу ўйин ҳақиқий ўйин каби бўлишига кафолат бермайман. Бундай ўйин учун чипта сотиб олмаган бўлардим. Бир ҳафта олдиноқ бу ўйинга асосий таркибдаги биронта ўйинчини қўймасликни ҳал қилиб бўлгандим.

Мен «Челси»га қарши ўйинимизга келган мухлислар ўзлари истаганидек завқ олишига ишонч билдирмайман.

Албатта мен оддий мухлис эмасман. Мен ёшларимиз ўйинини кузатмоқчиман», – дейди Пеллегрини.

Қайд этиш керакки, манчестерликларда айни вақтда бир қатор футболчилар жароҳат туфайли сафдан чиқишган. Қолаверса айни вақтда тақвим жуда тиғиз кўриниш олган. Бугун «Челси»га қарши ўйин ўтказган жамоа эртага ЕЧЛ доирасида «Динамо»га қарши ўйинни ўтказиш учун Украинага йўл олади. Киевдаги ўйин 24 февралда ўтказилади, 28 февраль куни эса жамоа Англия чемпионатининг 27 турида «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади.

Гуус Хиддинк: «Сити» кетма-кет мағлубиятларга кўнмайди, биз ҳушёр бўлишимиз керак»

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар