Моуриньо: «Мен «Челси»га қайтгандим. Кунлардан бирида «Интер»га ҳам қайтишим мумкин»

Спорт 21 Февраль 2016 1309

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Миланнинг «Интер» жамоасига муносабати ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Мен ҳозир уйга қайтгандекман. Бу юрт билан мени кўп нарса боғлаб туради. Миланда кейинги 6 йил ичида бўлмадим, лекин бу 6 кундек ўтиб кетди. Футболда инсонлар ўртасидаги қалин муносабатлар ғалабаларнинг кафолатидир. Моратти ҳамиша мен учун президент бўлиб қолган.

Мен кунлардан бир куни «Интер»га қайтаманми? Нега бундай бўлмасин? Мен ўз вақтида «Челси»дан кетиб, яна қайтгандим. Бундай иш албатта «Интер» билан ҳам содир бўлиши мумкин.

Мен фаолиятимнинг энг зўр даври айнан Миланда кечганини тан олишим керак. Жамоа ўтган вақт ичида анча ўзгарди.

Албатта ҳозир жамоани бошқариб турган Эрик Тоҳир ва мураббий Манчинига ўз ишларида муваффақиятлар тилайман.

Мен янги мавсумдан «Интер»ни бошқариш ниятида эмасман. Мен дам олишни истайман. «Манчестер Юнайтед» бўйича саволларга эса жавоб қайтармоқчи эмасман», дейди Моуриньо Италияга сафари вақтида журналистларга интервью бера туриб.

Моуриньо Италия А серияси доирасидаги «Интер» ва «Сампдория» учрашувини «Сан-Сиро» ўйингоҳида туриб кузатди.

Бундан олдинроқ, ушбу 53 ёшли мутахассиснинг янги мавсумда «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаши ҳақида ишонч билан гапиришаётганди.

Жозе Моуриньо: Мен ўзимга жамоа изламайман, улар мени излашади

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар