"Рома" жамоаси бош мураббий Лучано Спалетти жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Франческо Тоттини Италия чемпионатининг 26 тури доирасидаги "Палермо"га қарши ўйин қайдномасига киритмади ва унга уйига кетиши мумкинлигини билдирди.

56 ёшли мураббий 39 ёшни қаршилаган футболчининг бундан олдинроқ журналистларга ўзига жамоада яхши муносабат кўрсатилмаётганидан норози бўлиб берган интервьюсидан жаҳли чиққани учун шундай йўл тутгани айтилмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, Тотти шундан сўнг нарсаларини йиғиштирган ва жамоадошлари билан хайрлашиб, уйига қайтиб кетган.

Франческо Тотти: Вазият ўзгармаса «Рома»да қола олмайман