Афғонистоннинг марказий қисмидаги Парвон вилоятида портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 17 киши яраланди, деб хабар бермоқда Pajhwok агентлиги.

Портлашни террорчи-худкуш амалга оширган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида полициялар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

"Толибон" ҳаракатининг жангарилари эканлиги эҳтимол қилинаётган террорчилар мамлакатнинг шимолидаги Пули-Хумри шаҳрида Баглан вилояти губернатори ўринбосари идорасини ракеталар билан ўққа тутган. Ракеталардан бири бино томини тешиб ўтган. Ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган. Амалдорнинг ўзига ҳеч нарса қилмаган.