Англиянинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Месси, Суарес ва Неймар бир-бирини ақлбовар қилмас даражада тушунади. Уларда ўта юқори даражадаги индивидуал маҳорат бор. Шунга қарамай, улар биргаликда ўйнашни ўрнига қўйиб қўйишади. Уларда шериклик руҳияти кучли.

Роналдунинг Месси пенальтини комбинацияга айлантириб, Суаресни тўпурар қилишмоқчи эканига ишора қилганидан ажабланиш шарт эмас. Ўзининг 300-голини қурбон қилиб, тўпни шеригига ташлаб беришнинг ўзи кўп нарсадан далолат бериб турибди.

Месси, Суарес ва Неймар биргаликда ўйнашдан завқ олишади. Бир сўз билан айтганда бу улар учун қизиқарли. Уларнинг енгил ҳаракат қилаётганини кўриб ҳеч қандай босим сезишмаётганидан далолат беради.

Биз «Барселона»га муносиб қаршилик кўрсатиш учун бир бутун жамоа бўлиб яхши ҳаракат қилишимиз зарур. Индивидуал жиҳатдан уларни тўхтатиб қолиш қийин. Шундай экан биз жамоавий хатти-ҳаракатларни кучайтириш орқали уларни тўхтатиш йўлини топишимиз керак», – дея Венгернинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Барселона» иштирокидаги дастлабки учрашув сешанба куни Лондонда бўлиб ўтади.