Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ президенти Жоан Лапорта Испания чемпионатининг «Малага» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувдан (1:1) кейин ўзининг Facebook‘даги саҳифасида Роналдунинг суратини жойлаштирди.

Роналду малагаликларга қарши ўйинда 11 метрлик жарима зарбасини хато бажаргани унинг киноясига сабаб бўлган.

Лапорта мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду расми билан бирга «Улар пенальтини нега комбинацион голга айлантиришганини биламан, лекин бу ҳақда сизга ҳеч нарса айтмайман» ёзувларини битилган фотопост қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Криштиану Роналду «Барселона» ҳужумчилари Луис Суарес ва Лионель Мессининг пенальтини комбинацияга айлантиришганига худди шундай: «Месси нега пенальтини бу тарзда амалга оширганини биламан, лекин айтмайман», дея изоҳ берганди.

Криштиану Роналду: Жарима зарбасидан кўра пенальти тепишдан кўпроқ завқ оламан

Роналду: Месси пенальтини нега бундай амалга оширгани сабабини биламан, лекин айтмайман