Британиялик рекордчи учувчи вафот этди

Жамият 22 Февраль 2016 1602

Британиялик афсонавий учувчи, ўз фаолияти давомида 487 турдаги самолётларда учишларга чиққан Эрик Браун 97 ёшида оламдан ўтди.

Браун 1919 йилнинг 21 январида Лейте шаҳрида дунёга келганди. Унинг илк парвози 8 ёшида рўй берган. Эрикнинг отаси уни бипланда учишга олиб чиққан.

Браун Эдинбургдаги университетда самолётларни бошқариш илмини ўрганди. У Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган. Браун 3 марта Гиннес рекордлар китобига кирган. Шулардан бири авиаташувчи кема палубасига энг кўп марта қўнишлар амалга ошириш ҳисобланади.

Капитан Браун 1970 йилда Британия қироллик флотидаги хизматини тарк этган. Кейинроқ у Буюк Британия вертолётчилари маслаҳат кенгаши раҳбари, 1982 йилдан Буюк Британия Қироллиги авиация жамияти президенти сифатида ишлаган.

Кўпроқ янгиликлар