Cабина Шарипова Деҳли кортларида ғолиб бўлди

Спорт 22 Февраль 2016 1523

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган хотин-қизлар ўртасидаги турнирда ҳамюртимиз Сабина Шарипова бош совринни қўлга киритди, деб хабар беради uza.uz.

Яккалик баҳсларида Сабина мезбон теннисчи Совяня Бависеттини 6:2, 6:3, россиялик Вероника Кудерметовани 6:3, 6:0, Хитой Тайпейи вакили Я-Хсуан Лини 6:3, 6:3, ҳиндистонлик Анкита Раинани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Нина Стоянович устидан 3:6, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган теннисчимиз бош соврин ҳамда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмасининг 50 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Кўпроқ янгиликлар