Дамашқ ва Хомсдаги терактлар қурбонлари сони 177 кишини ташкил қилди

Жаҳон 22 Февраль 2016 2141

21 февралда Суриянинг Дамашқ ва Хомс шаҳарларида террорчилар томонидан уюштирилган терактлар оқибатида 177 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди.

ИШИД жангарилари Дамашқнинг жанубида жойлашган, асосан шиалар яшайдиган Саид-Зайнаб шаҳридаги "Ас-Садр" госпитали ёнида миналаштирилган автомобилни портлатган. Автомобиль портлатилгандан кейин оломон орасига кирган икки худкуш ҳам ўзини портлатган. Охирги маълумотларга кўра, бу терактда 120 киши ҳалок бўлган, юздан кўпроқ одам жароҳат олган.

Бу терактдан бир неча соат олдин Хомснинг ғарбий қисмида жангарилар иккита автомобилни портлатган. Терактлар шаҳарнинг Аз-Захра туманидаги Ситтин кўчасининг арман даҳасига кираверишдаги қисмида уюштирилган. Автомобиллардан бири маҳаллий университетга талабаларни ташийдиган микроавтобуслар тураргоҳи ёнида портлатилган. Бу терактда 57 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар ярадор бўлган, улардан кўпчилиги оғир аҳволда.

Бу терактлар 2011 йилда Сурияда ихтилоф бошлангандан кейин содир этилган энг катта терактлар бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар