Голландия чемпионатининг 24-турида «Фейеноорд»нинг «Рода»га қарши уй учрашувидан кейин (1:1) жамоа мухлислари раҳбариятга қарши норозилик намойиши ўтказишди.

Роттердамлик мухлислар жамоа раҳбариятидан қониқарсиз натижалар туфайли истеъфо талаб қилишган. Жамоанинг кейинги 9 учрашувида 7та мағлубият ва 2та дуранг қайд этилди ва «Фейеноорд» айни вақтда 24 турдан кейин 37 очко билан еттинчи ўринда (биринчи ўриндаги ПСВдан 22 очко кам) бормоқда.

NOS телеканали хабарига кўра, бу намойишдан 1000дан ортиқ киши қатнашган.