Тинч океанидаги Фижи оролларига ёпирилган "Уинстон" тропик тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, оролларда чекка қишлоқлар ҳудудлари кучли талофат кўрган, коммуникация воситалари шикастланган.

Тўфонга энг юқори хавфлилик даражаси – 5-даража берилди. Мамлакатда 30 кунлик фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди.

Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Австралия ва Янги Зеландия ҳукумати Фижи аҳолисига озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етказиш бўйича ишларни бошлаб юборди.